Abstract
Шаҳар муҳитидаги шовқинли зарарланиш аҳоли саломатлиги ва яшаш шароитларига таъсир этувчи муҳим физик экологик омиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилда янгиланган атроф-муҳит ва саломатлик бўйича тавсияларида ортиқча шовқин безовталик, уйқу бузилиши, ишемик юрак касаллиги ва артериал гипертензия хавфининг ортиши, когнитив ҳамда руҳий саломатликка салбий таъсирлар билан боғлиқлиги қайд этилган. Сўнгги тизимли ва умумлаштирувчи таҳлиллар ҳам экологик шовқиннинг юрак-қон томир, метаболик, неврологик ва психоэмоционал оқибатларини тасдиқламоқда. 2024 йилда саноат ва экологик шовқинга бағишланган махсус шарҳда саноат манбалари аҳоли яшаш жойларида безовталик, уйқу бузилиши ва бошқа салбий таъсирларни шакллантирувчи маҳаллий манба сифатида алоҳида кўрсатилган. Шу билан бирга, ЖССТнинг 2018 йилги экологик шовқин бўйича қўлланмасида саноат шовқини манбаларининг хилма-хиллиги ва таъсирининг маҳаллий хусусияти туфайли улар учун алоҳида универсал экспозицион меъёрлар ишлаб чиқилмагани маҳаллий гигиеник тадқиқотларнинг аҳамиятини янада оширади.